Chiqish

Утегенова Венера Қуўанышбаевна

Утегенова Венера Қуўанышбаевна

Biografiya

Меҳнат стажи 26 йил.

Мазкур лавозимда 2014  йилдан ишлаб келмоқда.

Утегенова Венера Қуўанышбаевна Нукус тумани 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Нукус тумани кенгаши депутати.

В.Утегенова 1976-йил 6-апрель куни Нукус шаҳрида тўғилган.1983-1993-йиллар Ажинияз номидаги 18-сонли мактабда ўқиган.

1993-1998-йиллар Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Мусиқий таълим факультетида ўқиб таҳсил олган.

В.Утегенова ўз меҳнат фаолияти йўлини 2000-йилда бошлаган бўлиб, маданият ва таълим соҳасида ишлаб келмоқдалар. Шунингдек ўзининг масъулятлилиги ва фаол раҳбар сифатида миллий маданиятимизнинг равнақ топишида ўз хиссаларини қўшиб келмоқда.

В.Утегенова Нукус тумани 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 2014-йилдан бўён директор лавозимида ишлаб, бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда.

2014-йил Нукус тумани 15-сонли болалар мусиқа мактабида  7 йўналиш 153 та ўқувчи билан ўз меҳнат фаолиятини бошлаган , бугунги кўнга келиб йўналишлар сони 12 тага ўқувчилар сони 570 тага етди.

Ҳар йили Нукус тумани 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар Республика миқиёсида фақрли 1 ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Ҳар йили жуда кўплаб ёшлар мактабни битириб, маданият соҳаси ривожига ҳисса қушувчи кадрлар бўлиб етишмоқда.

В.Утегенова 2022-йил 8-декабрьда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 30 йил” кўкрак нишони билан тақдирланди.

2024-йил “Ўз касби фидоийиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мактабда иқтидорли болалар билан ишлаш яхши йўлга қуйилган ва ўларга таълим берувчи ўқитувчилар орасида олий тоифали ўқитувчилар мавжуд. Яхши педагог ходимларни танлаб билиш, жамоада бирдамликни, тартибни сақлаш албатта тажрийбали, билимли, маъсулятли раҳбарга боғлиқ.

2025-йил декабрь ойида Нукус тумани 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан Республика мусиқа ва санъат мактаблари орасида ўтказилган танловда “Йилнинг энг яхши мактаби” номинациясини қўлга киритди. Бу муавфаққият ортида самарали меҳнат, раҳбарлик фаолиятнинг ўзига яраша қийинчликлари ва албатта кўп йиллик тажриба натийжаси ҳисобланади.

В.Утегенова ўз меҳнати фаолияти давомида бир қанча самарали ишларни амалга оширганлиги ўчун фаҳрий ёрлиқ ва кўкрак нишонлар билан тақдирланган.

2026-йил 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси томонидан “Ибратли аёл” кўурак нишони билан тақдирланди.

В.Утегенова меҳнат фаолиятида раҳбар лавозимларда ишлаб, ўзининг ташаббускорлик ва лидерлик қобилияти билан абрў этиборга эга ва халқ таниган раҳбар аёл, тажрибали устоз, меҳрибон она ва самимий инсон сифатида маҳалла аҳолиси ва меҳнат жамоаси  ўртасида катта ҳурмат қозонган.

Aloqa

Created with Pixso.

Elektron pochta

Created with Pixso.

Telefon raqam

Qabul kunlari